Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Намозов икки карра, Ҳусниддин Норбеков эса уч карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди!

Шерзод Намозов икки карра, Ҳусниддин Норбеков эса уч карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди!

Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасида финал баҳсида ҳамюртимиз Шерзод Намозов грузиялик Зураб Зурабианига қарши татамига чиқди ва ғалабага эришиб, икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби деган шарафли номга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Шерзод Намозов бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган.

Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F35 классида ядро улоқтириш мусобақаси якунланди. Эътиборлиси, ушбу йўналишда иштирок этган ҳамюртимиз Ҳусниддин Норбеков 16.82 метр натижа қайд этиб, учинчи бор Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.

Маълумот учун, Ҳусниддин Норбеков бундан аввал Рио-2016 ва Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам олтин медални қўлга киритган.

Эътиборлиси, Ҳусниддин Норбеков 16 йилдан буён ўзгармай келаётган Паралимпия ўйинлари рекордини янгилади!

Маълумот учун, бундан аввалги рекорд 2008 йил Пекинда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида хитойлик Гуо Вей томонидан ўрнатилган эди. Ўшанда хитойлик спортчи 16.22 метр натижа қайд этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг