Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: Байден бир шарт билан Россия ҳудудига зарбага рухсат беради

ОАВ: Байден бир шарт билан Россия ҳудудига зарбага рухсат беради

АҚШ президенти Жо Байден Украина Қуролли Кучларига Америка қуроли эмас, балки француз ёки Британияда ишлаб чиқарилган узоқ масофали қуроллар билан Россия ҳудудига зарба беришга рухсат бериши мумкин.

Бу ҳақда The Times манбаларига асосланиб хабар берди.

"Байден Украина президенти Владимир Зеленскийга Британиянинг Storm Shadow ракеталари ва уларнинг французча эквиваленти Skalp ракеталаридан Россия ҳудудига чуқур зарба бериш учун фойдаланишга рухсат бериши мумкин.

Бундай қарор Буюк Британия ва Франциянинг қўллаб-қувватлаши асосида қабул қилинади”, — деб ёзади газета.

Материал муаллифларининг таъкидлашича, Вашингтон Киевга ўз ишлаб чиқарган ATACAMS баллистик ракеталаридан фойдаланишга рухсат бермайди, чунки Америка расмийлари  "можаронинг янада кучайишининг олдини олишга умид қилмоқда".

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг