Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Паралимпия қаҳрамонларига Президент совғалари топширилди

Паралимпия қаҳрамонларига Президент совғалари топширилди

28 август – 8 сентябр кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида ташкил этилган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг қаҳрамонлари жонажон ватанимизга қайтиб келишди. Матонат соҳиблари бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Тадбирнинг иккинчи қисми Миллий паралимпия қўмитасида ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Париж-2024 қаҳрамонларига давлат раҳбарининг совғаларини тантанали топширдилар. Президент қарорига мувофиқ,

– олтин медаль соҳиблари «CHEVROLET TAHOE» автомобили, 200 минг АҚШ доллари ва хонадон;
– кумуш медаль соҳиблари «BYD SONG PLUS EV CHAMPION» автомобили, 100 минг АҚШ доллари ва хонадон;
– бронза медаль соҳиблари «BYD SONG PLUS DM-I CHAMPION» автомобили, 50 минг АҚШ доллари ва хонадон билан тақдирланишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг