Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Паралимпия рекордини янгилаган Асила Мирзаёрова олтин медалга сазовор бўлди

Паралимпия рекордини янгилаган Асила Мирзаёрова олтин медалга сазовор бўлди

Ҳозиргина пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Т11 классида узунликка сакраш беллашувлари якунланди.

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова 5.24 метр натижа қайд этган ҳолда Паралимпия ўйинлари рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Асила Мирзаёрова бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ушбу йўналишда кумуш медални қўлга киритган эди.

Қайд этиш лозимки, ушбу йўналишда аввалги Паралимпия ўйинлари рекорди 1996 йил Атлантада ўтказилган ўйинларда ўрнатилган. 28 йил аввалги рекорд испаниялик Ортиз Очисткага тегишли эди - 5,07 м.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг