Давурхон Кароматов — Паралимпия ўйинлари совриндори

Пара дзюдочиларимизда — навбатдаги медал! J2 классида -90 кг вазн тоифасида иштирок этган Давурхон Кароматов Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда грузиялик Лаша Кизилашвилидан устун келди.
Ушбу муваффақиятдан кейин делегациямиз ҳисобидаги медаллар жами сони 26 тага етди: 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза. Ўзбекистон — 11-ўринда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter