Эрик тен Ҳаг Бундеслига жамоасини бошқариши мумкин
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи, нидерландиялик мутахассис Эрик тен Ҳаг Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини бошқариши мумкин. Sky Sport телеканали журналисти Флориан Плеттенберг бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
«Боруссия» бош мураббийи Нури Шаҳин истеъфога чиқарилиши кутилмоқда. Тен Ҳаг дортмундликлар маслаҳатчиси Матиас Заммер билан яхши муносабатларга эга. Германия чемпионати 16-тури доирасида «Боруссия» 2:3 ҳисобида «Байер»га енгилган ўйинни Тен Ҳаг бевосита стадионда томоша қилган.
Бу мавсум «Боруссия» (Д)нинг ишлари юришмаяпти: жамоа Германия чемпионати (Бундеслига)да 17 турдан сўнг 25 очко тўплаб 9-ўринга тушиб кетган.
Эрик тен Ҳаг 54 ёшда, «Манчестер Юнайтед»га 2022 йилда келган. Унинг қўл остида «МЮ» Лига кубоги (2023) ва Англия кубоги (2024)ни ютган. Шартномаси 2026 йилгача узайтирилган Тен Ҳаг 2024 йил октябрида истеъфога чиқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter