Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Боруссия» — ЕЧЛнинг дастлабки финалчиси!

«Боруссия» — ЕЧЛнинг дастлабки финалчиси!

Фото: Sportbox

Европа чемпионлар лигаси яримфиналининг жавоб ўйинида ҳам «ПСЖ»ни мағлубиятга учратган «Боруссия Дортмунд» 11 йиллик танаффусдан сўнг финалга чиқди. Ҳуммелснинг ягона голи учрашув тақдирини ҳал қилди.

Дортмундликларининг финалдаги рақиби бугун оқшом Мадридда — «Реал» ва «Бавария» ўртасидаги иккинчи яримфиналда (биринчи ўйин натижаси — 2:2) аниқланади.

ЕЧЛ финали 1 июн куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.

ЕЧЛ. ЯРИМФИНАЛ. Жавоб баҳси

ПСЖ — Боруссия Д 0:1 (Биринчи ўйин — 0:1)

7 май, «Парк-де-Пренс»

Гол: Ҳуммелс (50).

ПСЖ — Доннарумма, Ҳакими, Маркинос, Бералдо, Мендеш, Фабиан Руис (Асенсио, 63), Витиня, Заир-Эмери (Ли Кан Ин, 76), Дембеле, Мбаппе, Рамуш (Барколя, 63).

Боруссия Д — Кобел, Рюэрсон, Ҳуммелс, Шлоттербек, Матсен, Забитцер, Жан, Брандт (Нмеча, 85), Санчо (Зюле, 67), Адейеми (Ройс, 56), Фюллкруг.

Огоҳлантиришлар: Забитцер (64), Ҳуммелс (65), Дембеле (75), Ҳакими (84).

Биринчи ўйин — 0:1.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг