Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайтдаги «Ас-Салом» сарой-музейи билан танишди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳридаги «Ас-Салом» сарой-музейига ташриф буюрди.
Сарой 1960–1964 йилларда ўзига хос араб меъморчилиги услубида бунёд этилган ва 1990 йилгача Кувайтга ташриф буюрган хорижий раҳбарлар учун расмий қароргоҳ бўлиб хизмат қилган.
2019 йилда саройда музей очилган бўлиб, унда 32 минг квадрат метр майдонда Кувайтнинг кўп асрлик тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб экспонатлар намойиш этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари музей экспозицияси билан танишиб, унинг меъморий концепцияси ва замонавий инфратузилмасини юқори баҳолади.
Ўзбекистон билан Кувайт маданий алмашинувларини, хусусан, музей иши ва тарихий меросни асраш соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, қўшма гуманитар дастурларни амалга ошириш ва ўзаро кўргазмалар ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.
Якунда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев музейнинг Фахрий меҳмонлар китобида дастхат ёзиб қолдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter