Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «қизил» маҳаллалар сони ошди

Тошкентда «қизил» маҳаллалар сони ошди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда қайд этилишича, жами 8031 нафар фуқарода коронавирус қайд этилган. 5329 нафар бемор тўлиқ соғайган, 2680 нафари даволанмоқда.

Улардан:

  • 6 нафари — ўта оғир;
  • 19 нафари — оғир;
  • 230 нафари — ўрта оғир;
  • 2425 нафари — қониқарли ҳолатда.
  • 162 нафарида пневмония аниқланган.

Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда 15 459 та, эпид мавсум давомида 1,176 205 та тест синовлари ўтказилди.

Республикадаги 29 та туман ва шахар «қизил» ҳудудга, 43 таси «сариқ» ҳудудга ҳамда 131 та туман ва шаҳар «яшил» ҳудуд тоифасига киритилди.

Тошкент шаҳри бўйича касаллик қайд этилган 333 та «яшил», 87 та «сариқ» ва 99 та «қизил» маҳалла, мавзе ва даҳа ҳудудлари бўйлаб карантин ва профилактик тадбирлар белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг