Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар энг кўп нималарга пул сарфлаётгани айтилди

Ўзбекистонликлар энг кўп нималарга пул сарфлаётгани айтилди

Ўзбекистонликлар, харид чеклар бўйича, бензин-газ, саёҳат ва озиқ-овқат учун кўпроқ пул сарфламоқда.

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси маълум қилди. Қўмитага кўра, фискал чеклар тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда уларнинг базасида кўринади ва қуйидаги таҳлил ҳам ушбу маълумотлар ёрдамида ишлаб чиқилган.

Хусусан, 2024 йил 1-чорагида энг кўп сотилган маҳсулотлар рўйхатининг бошидан метан газ ўрин олган бўлса, қуйи поғоналарда шакар ва пропан газ қайд этилган.

Яъни, метан газ – умумий реализация суммаси 3,4 трлн, бензин АИ-80 – 2,6 трлн сўмга сотилган.  

Авиа чипта (халқаро) – 2,3 трлн сўм, бензин АИ-92 – 1,2 трлн сўм, 1-навли буғдой уни – 1,1 трлн сўм, уяли телефонлар – 638,3 млрд сўм, фаст-фуд – 613 млрд сўм, кунгабоқар ёғи – 543,1 млрд сўм, асосий гўштли таомлар – 470,2 млрд сўмга сотилган.  

Шунингдек, пишириқлар – 427,4 млрд сўм, сигаретлар – 418,1 млрд сўм, алкоголсиз ичимликлар – 399,4 млрд сўм, меҳмонхона хизматлари – 394,9 млрд сўм, шакар – 378,5 млрд сўм, пропан газ – 374,5 млрд сўмни ташкил этади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг