Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар 3 ойда хориждан 2,5 млрд доллар ишлаб жўнатган

Ўзбекистонликлар 3 ойда хориждан 2,5 млрд доллар ишлаб жўнатган

Айни пайтда бўлиб ўтаётган Марказий банк Раиси иштирокидаги матбуот анжуманида, жумладан, трансчегаравий пул ўтказмалари ҳақида ҳам маълумот берилди.

Мамаризо Нурмуратовнинг маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида анъанавий давлатлардан (айрим иқтисодчилар Россия ва Қозоғистон назарда тутилганини ёзишмоқда) пул ўтказмалари қисқариши давом этмоқда. Ўз навбатида, бошқа мамлакатлардан келаётган пул ўтказмаларининг эса ошиши кузатиляпти.

«Биринчи чоракда кирувчи пул ўтказмалари миқдори 2,5 млрд долларни ташкил этди, Росссиянинг улуши 68 фоизгача тушган. Ўтган йилнинг биринчи чорагида кирувчи пул ўтказмалари 2,3 млрд долларни ташкил этганди», – дейди Марказий банк раиси М.Нурмуратов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг