«Тошкентда лифт қулаб тушган»и ҳақидаги хабарлар юзасидан муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Нормуҳаммедов даҳаси 12-уйнинг лифти ичида одамлари билан пастга қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат вазир ўринбосари Озода Жўраева томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилган.
Таъкидланишича, лифтнинг тўхташ қаватига келганда секинлаштириш функциясини амалга оширувчи датчик носозлиги туфайли ўз вақтида керакли сигнал етиб бормаган. Шу боис лифтнинг ҳимоя фукцияси ишлаб, 2 ва 3 қаватлар оралиғида ҳаракатланишдан тўхтаган.
Кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи «Eco hudud» ва лифтларнинг эксплуатациясини шартнома асосида амалга ошириб келаётган «Xavfsiz lift» ташкилотининг 24/7 диспетчерлик хизматига келиб тушган мурожаат тезкорлик билан бартараф этилган. Лифт ичида қолган аҳоли вакиллари эса 4-5 дақиқа ичида чиқариб олинган.
Вазир ўринбосари, шунингдек, муаммони келтириб чиқарган сабаб моҳиятига етиш мақсадида Яшнобод тумани ҳокими, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси вакиллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳолатни муҳокама қилди. Бунда тизимни рақамлаштириш, кузатув механизмини янада кучайтириш лозимлиги, шунингдек, масъулларга, лифт кабиналарида алоқа каналларини яхшилаш юзасидан аниқ топшириқлар белгиланиб, мазкур ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалага ошириш лозимлиги таъкидланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter