Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 7 мартдан йўлларни таъмирлаш мавсуми бошланади

Тошкентда 7 мартдан йўлларни таъмирлаш мавсуми бошланади

Тошкентда 2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилди.

Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, дастур доирасида умумий майдони 65 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган. Жумладан, таъмирлаш ишлари ишлар қопламанинг узоқ муддат чидамли бўлишини таъминлайдиган технологиялар ва материалларни қўллаган ҳолда ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан 7 мартдан бошлаб амалга оширилади.

«Тирбандликларнинг олдини олиш ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида йўл ишлари асосан транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади», – дейилади ҳокимлик маълумотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг