Шаҳрам Ғиёсов апрелда рингга тушади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасида апрель ойида навбатдаги жангини ўтказади.
«Matchroom» берган маълумотларга кўра, Ғиёсов 12 апрель санасида АҚШнинг Атлантик Сити шаҳрида профбокс оқшомида рингга тушади. Унинг рақиби ким бўлиши ҳозирча эълон қилинмади. Ўзбекистонлик боксчи ушбу жангда ғалаба қозонса, навбатдаги рақиби WBA чемпиони Эймантас Станионс бўлади.
Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов шу кунга қадар профессионал боксда 14 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. Ушбу жангларнинг 9 тасида рақибини нокаутга учратишга муваффақ бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter