Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси маълум қилинди

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси маълум қилинди

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги санаси эълон қилинди. У жорий йил 31 июль куни АҚШнинг Санта-Моника шаҳарчасида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида мексикалик Мигель Перрага қарши рингга кўтарилади.

Ўша куни Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд очиқ машғулотларда иштирок этиши айтилмоқда. Машғулотлардан сўнг эса кичик 3 та жангдан иборат бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов сўнгги жангини февраль ойида Пабло Сезар Канога қарши ўтказиб, очколар эвазига ғалаба қозонганди. Ҳозирда Шаҳрам Ғиёсов проф боксда 15 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасини ғалаба билан якунлаган.

Унинг рақиби эса 27 та жангда 22 ғалаба, 4 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.

Маълумот учун, Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд жанги 3 август куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг