Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шаҳарларда максимал тезликни пасайтириш таклиф қилинмоқда

Шаҳарларда максимал тезликни пасайтириш таклиф қилинмоқда

Фото: Xabar.uz

Mening Fikrim жамоавий мурожаатлари порталида шаҳарларда транспорт воситаларининг максимал тезлигини чеклаш тўғрисида петиция эълон қилинди.

Мурожаат муаллифи Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритиш орқали шаҳарларда рухсат этилган максимал тезликни 50 км/соат, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар (мактаблар, болалар боғчалари, шифохоналар ва бошқалар) яқинида 30 км/соатгача чеклашни таклиф қилмоқда.

Муаллиф Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотларига мурожаат қилади, унга кўра, автомобиль 30 км/соат тезликда ҳимоясиз (ҳимояланмаган) йўл иштирокчисига урилганда, кўп ҳолларда пиёдалар омон қолади, автомобиль тезлиги 50 км/соатда эса, уларнинг аксарияти вафот этиши мумкин.

ЖССТ пиёдалар ва транспорт воситаларининг тўқнашуви натижасида ўлимга олиб келадиган жароҳатларни олиш эҳтимолини кўрсатадиган қуйидаги маълумотларни келтиради:

  • 60 км/соатда юқори тезликда ўлим хавфи 95% ни ташкил қилади;
  • 50 км/соат тезликда ўлим хавфи 80% гача камаяди;
  • 40 км/соат тезликда ўлим хавфи 38−40% бўлиши мумкин;
  • 30 км/соат тезликда ўлим хавфи 10−13% гача камаяди.

«Бошқарув пайтида ҳайдовчилар ҳимояланган ҳолда автоуловда бўлишади ва кўпларида хавфсизлик камарлари ҳам тақилган бўлади, автоҳалокат пайтида улар ҳимоя қилинади, пиёдалар эса йўқ», — дейилади петицияда.

Олий Мажлис палаталарига юборилган жамоавий мурожаат камида 10 минг овозга эга бўлиши керак. Ушбу петиция бўйича овоз бериш муддати уч ой ичида якунланади. Мурожаатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати 60 кундан ошмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг