Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Tahoe ва BYD Song Plus ҳайдовчилари 170−180 км/соат тезликда ҳаракатланди

Тошкентда Tahoe ва BYD Song Plus ҳайдовчилари 170−180 км/соат тезликда ҳаракатланди

Ижтимоий тармоқларда Tahoe ва BYD Song Plus ҳайдовчилари Сергели тумани Файзли кўчаси бўйлаб 170−180 км/соат тезликда ҳаракатлангани видеоси жойланди.

Тошкент шаҳри ИИББ ЙҲХБ икки ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

Tahoe (01X080KB) ҳайдовчиси — 1998 йилда туғилган Ахрор ва BYD Song Plus (01U081DC) ҳайдовчиси — 1989 йилда туғилган Сирожиддин ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган, — дейилади хабарда.

Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-³-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштирилди. Ушбу моддага мувофиқ, белгиланган тезликни (60 км/соат) 40 км/соат дан ортиқ ошириб ҳайдаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 9 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, ҳайдовчилар билан «профилактик суҳбат» ўтказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг