Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сенаторлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларга бўлган ҳуқуқни эътироф этишга доир қонунни маъқуллади

Сенаторлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларга бўлган ҳуқуқни эътироф этишга доир қонунни маъқуллади

Сенатнинг бугунги, эллик учинчи ялпи мажлисида «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонун муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, ушбу Қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун билан ер участкаси ва унда қурилган иморатга бўлган ҳуқуқни, шунингдек якка тартибдаги уй-жой қурилган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ижара ҳуқуқини эътироф этишнинг аниқ тартиблари белгиланмоқда.

Ўз навбатида, сенаторлар Қонуннинг мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб, ҳуқуқларни эътироф этиш борасида тегишли асослар белгиланаётганлигини айтиб ўтди.

Жумладан, ортиқча эгалланган ер участкасига, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудида жойлашган турар жойлар эгаллаган ер участкасига, кичик саноат зоналари ҳудудидаги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш асослари белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Қонунга ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга тааллуқли маълумотлар ва ҳужжатлар автоматлаштирилган ахборот тизими орқали босқичларда киритилиши назарда тутилмоқда.

Муҳокама давомида сенаторлар томонидан Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролар ва тадбиркорлик субектларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилишига ва бу орқали аҳолининг ижтимоий, иқтисодий ҳамда ушбу бино ва иншоотларни коммунал тармоқларга улаш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларининг ҳал этилишига имкон бериши таъкидланди.

Муҳокама якунида мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг