Қишки Осиё ўйинларида қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар аниқ бўлди
Жорий йилнинг 7-14 февраль кунлари Хитойнинг Харбин шаҳрида бўлиб ўтадиган IX қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг катта таркиб билан иштирок этади.
Қайд этилишича, жами 24 нафар ўзбекистонлик спортчи қишки Осиё ўйинларида 6 та спорт тури бўйича қатнашади. Бу эса ҳам спорт тури, ҳам атлетлар сони бўйича Ўзбекистон делегациясининг энг катта таркибда қатнашадиган қишки Осиё ўйинлари бўлади.
Спортчилар:
- Шорт-трек: Даниил Ейбог ва Денис Айрапетянс;
- Конкида югуриш: Данила Семериков;
- Тоғ чанғиси: Медет Назаров, Арман Гаюпов, Никита Горковский, Сабина Режепова, Валерия Ковалёва, Ксения Григорева, Мария Морозова;
- Чанғи алпинизми: Моҳинур Аралова, Феруза Бобоқулова, Эъзоза Шаймарданова, Асила Шойимова, Жасур Шамсиддинов, Мақсудхон Акобиров, Шоҳруҳ Сардоров, Эъзозбек Хушвақтов.
- Фигурали учиш: Екатерина Гейниш, Дмитрий Чигирев, Нигинабону Жамолиддинова, Севинч Раҳимова;
- Биатлон: Ролан Раимқулов, Дилмурод Абдураҳмонов.
Эслатиб ўтамиз, тадбирнинг очилиш маросими 7 февраль кунига белгиланган. Ўзбекистонлик атлетларнинг иштироки ҳам айнан шу санадан бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter