Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Швецияда Қуръонни ёққан шахс ўлик ҳолда топилди

Швецияда Қуръонни ёққан шахс ўлик ҳолда топилди

Швецияда Қуръонни ёқиш акциясини ташкиллаштиган асли ироқлик Салван Момика Стокголм чеккасидаги уйида отиб ўлдирилган.

Кеча, чоршанба куни соат 23:00 дан сўнг отишма ҳақидаги хабарлардан сўнг ҳудудга полиция ва тез ёрдам машиналари чақирилган. Швеция матбуотига кўра, Салван Момика қотиллик содир бўлган пайтда ТикТок’да жонли эфирда чиқиш қилаётган бўлган.

38 ёшли Салван Момика 2023 йилда норозилик сифатида Қуръонни оммавий равишда ёқиб юборгач, танилган эди. Унинг Швеция расмийлари ҳомийлигида амалга оширилган ҳаракатлари бутун дунёда акс-садо берди ва баъзи мамлакатларда норозилик намойишлари шиддатли тус олди.

Ироқда Салван Момика туғилган шаҳар маъмурлари уни ўлдирган кишига икки миллион доллар мукофот эълон қилди. Бағдод ҳукумати уни экстрадиция қилишни талаб қилди.

Буларнинг барчаси Швецияда дипломатик инқирозга олиб келди.

Салван Момика Швецияга 2018 йилнинг баҳорида келган. 2023 йилнинг кузида унинг вақтинчалик яшаш учун рухсатномаси бекор қилинди ва у Норвегиядан бошпана сўраб мурожаат қилди. Бироқ тез орада яна Швецияга қайтарилди ва бир йил яшаш учун рухсатнома олди. Швеция миграция агентлиги, агар у ватани Ироққа қайтса, қийноқларга дучор бўлишини билдирди.

2024 йилнинг августида у Швецияда этник гуруҳларни гижгижлашда айбланганди. Иш бўйича қарор бугун соат 11.00 да эълон қилиниши керак эди, бироқ ҳукм келаси ҳафтага, 3 февралга қолдирилди.

«Салван Момиканинг ўлими тасдиқланди, энди ҳукм чиқариш учун кўпроқ вақт керак», — дейилади Стокголм округ суди ҳужжатларида.

Швеция радиосининг хабар беришича, қотилликка алоқадорликда айбланиб бир неча киши ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг