Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистон Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади

Қирғизистон Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади

Қирғиз Республикасининг янги тайинланган элчиси Дуйшонкул Чотонов Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатига масъул расмийнинг ўзи маълум қилди.

«Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик ришталари ҳар соҳада жадал ривожланиб бормоқда. Биз мисли кўрилмаган ютуқларга гувоҳ бўлмоқдамиз ва икки томонлама муносабатларнинг тўлиқ салоҳиятига эришиш учун янада катта марраларга эришишни режа қилмоқдамиз», – деб ёзади Бахтиёр Саидов.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари элчига мамлакатимиздаги фаолиятида омад тилаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг