Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекнефтгаз» баёноти: Ўзбекистон ўзининг барча газ ва нефтга оид эксклюзив ҳуқуқини 35 йилга Россия компанияларига бермаган

«Ўзбекнефтгаз» баёноти: Ўзбекистон ўзининг барча газ ва нефтга оид эксклюзив ҳуқуқини 35 йилга Россия компанияларига бермаган

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан газ ва нефт қазиб чиқаришга оид расмий баёнот берилди.

Бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфида 118 та кон мавжуд бўлиб, шундан 85 та кондан табиий газ қазиб олинмоқда. Қолган 33 та конларда геология-қидирув ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу конларнинг табиий газ заҳираси республика умумий газ захирасининг 49 фоизи, яъни 1 трлн куб метрга яқин. Углеводородларни қазиб олишда жами 1 450 та қудуқлардан фойдаланилмоқда ва буларнинг барчаси тўлиқ «Ўзбекнефтгаз» АЖга тегишлидир.

Сўнгги йилларда «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқларининг табиий газга нисбатан эҳтиёжини қондириш мақсадида Устюрт, Бухоро-Хива, Ҳисор ва Фарғона регионларида заҳираларни кўпайтириш ҳамда янги конларни очишга қаратилган геология-қидирув ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

Жамият томонидан нефть ва газ геология-қидирув ишларини сифатли ва тезкор амалга ошириш мақсадида замонавий ускуналарга эга маҳаллий ва хорижий корхоналар билан ҳамкорликда Устюрт, Бухоро-Хива регионларининг катта чуқурликдаги майдонларида бир қатор тадбирлар олиб борилмоқда. «Ўзбекнефтгаз» АЖга Тоғ кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тайёрланган 20 та янги майдонлар тақдим этилиб, уларда янги қудуқларни бурғилаш ишлари олиб бориш режалаштирилмоқда.

2020-2022 йилларда республика ҳудудида 4 000 км2 3Д қидирув ишлари бажарилди, 42 та янги майдонлар бурғилашга жалб этилди, 116 та янги қудуқ бурғиланди ва натижада 12 та янги табиий газ конларини очиш билан бир қаторда, 90 млрд куб метрдан ортиқ табиий газ ҳамда 3,8 млн тонна суюқ углеводород заҳираларини кўпайтиришга эришилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан 2022 йилда «Янги Олот», «Янги Тегирмон» ва «Ниёз» каби конларнинг очилиши билан ҳозирда геология-қидирув ишларининг асосий тадбирлари «Тегирмон» конлари гуруҳи ҳамда «Ниёз» газконденсат конига қаратилган. «Янги Олот» ва «Ниёз» конларининг ҳар бирида 2 тадан янги қудуқларни бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда.

Қазиб чиқариш тадбирлар доирасида 2022 йилда 32,2 млрд куб метр табиий газ, 100,2 минг тонна нефть ва 1 428,3 минг тонна газ конденсати маҳсулотлари қазиб олинди, 697,8 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди ҳамда газни қайта ишлаш заводларида табиий газни қайта ишлаш орқали 236,5 минг тонна олтингугурт 127,4 минг тонна полиэтилен ишлаб чиқаришга эришилди.

Нефть маҳсулотларини Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида қайта ишлаш орқали қарийб 1 млн тонна бензин, 331 минг тонна дизел ёқилғиси, 141 минг тонна авиакеросин ишлаб чиқарилди. Шунингдек газни ўта чуқур қайта ишлаш натижасида юқори технологияларни жамлаб олган «GTL» заводида 140 минг тонна дизел ёқилғиси ишлаб чиқаришга эришилди.

2023 йилда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги конлардан углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини шакллантиришга қаратилган геологик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш жараёнини мониторинг қилиб бориш мақсадида, дунёда илғор компаниялардан ҳисобланган «Schlumberger» компанияси томонидан ҳалқаро стандартларга мувофиқ 2023 йил учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ макро инвест дастури ишлаб чиқилди.

Дастурга кўра, 111 та қудуқни бурғилаш, шундан 81 таси эксплуатацион қудуқ, 30 та излов-қидирув қудуғи, 56 та қудуқда мукаммал таъмирлаш, 25 та технологик объектда қурилиш, модернизация ва реконструкция ишларини бажариш белгиланган.

Бундан ташқари, 552 та қудуқда жорий таъмирлаш ҳамда интенсификация ишларини олиб бориш натижасида базавий табиий газ қазиб чиқаришнинг 990,7 млн куб метр камайиши олди олинади.

Конларда табиий газ қазиб олишни барқарорлигини таъминлаш мақсадида «Жанубий Тандирча» конида сиқув компрессор станцияси, «Шўртан», «Гирсан», «Чўлқувур» ва «Янгиказган» конларида кичик компрессор станцияларини қуриб ишга тушириш режалаштирилган.

Компрессор станциялардаги 35 та газ турбинали двигателларни капитал таъмиралаш, шунингдек «Шўртан», «Тегирмон» ва «Арслон» конларида газни дастлабки тайёрлаш қурилмаларини қуриш, конларда газ сиқилишини олдини олиш, ўтказувчанлигини ошириш мақсадида 192 км ҳар хил турдаги газ қувурлари қуриш режалаштирилган.

2023 йилда ҳам геология-қидирув ишлари доирасида янги майдонларда қўшимча 50 та қудуқ бурғилаш ҳамда 1,5 минг кв км ҳажмда 3Д сейсмик ишларни бажариш режалаштирилган. Бунинг учун Тоғ кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тайёрланган 25 та янги майдонлар тақдим этилиб, уларнинг лицензиялари расмийлаштирилди. Ҳозирда уларда янги қудуқларни бурғилаш учун майдонларниннг паспортларини тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Устюрт минтақасининг юқори истиқболга эга бўлган 4000-6500 метр чуқурликлардаги майдонларнинг 3Д сейсмик маълумотларини янги «eXchroma» технологияларида қайта атрибут таҳлил қилиш орқали Судочий ботиқлигининг чуқур геологик тузилишини, қудуқларни бурғилашдан олинган барча геологик-геофизик ва бошқа маълумотларни ўрганиш ҳамда ҳудуднинг регионал модели асосида аниқланган янги маҳсулдор қатламларни нефтгазга истиқболлиги ҳамда углеводород ресурслари баҳолаш натижасида «Schlumberger» халқаро сервис компанияси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилади.

Ушбу чора тадбирларни амалга ошириш билан 2023 йилда табиий газ қазиб чиқариш 32,8 млрд куб метр, нефть 61,0 минг тонна, газ конденсати 1 310,0 минг тонна, шундан суюлтирилган газ 672,1 минг тонна ишлаб чиқариш режалаштирилган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг