Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»да бурғилаш жараёни аниқ ва хавфсиз бошқариладиган марказ иш бошлади

«Ўзбекнефтгаз»да бурғилаш жараёни аниқ ва хавфсиз бошқариладиган марказ иш бошлади

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан мамлакатда илк бор бурғилаш ишларини бошқариш маркази тўлиқ ишга туширилди. Ушбу марказ газ қудуқларини бурғулашда қандай самарадорликлар тақдим этади? Ташкилот томонидан ОАВ учун ташкил этилган пресс-тур давомида ушбу саволларга жавоб берилди.

Консилиум
Марказнинг энг муҳим вазифаларидан бири – реал вақт режимида бурғилаш жараёнларини кузатиб боришдан иборатдир. Бурғилаш ишларини рақамлаштириш, замонавий технологиялар ва масофавий мониторинг тизимлари туфайли марказ мутахассислари юзага келиши мумкин бўлган авария ва бахтсиз ҳодисаларни тезкорлик билан аниқлаш ва уни олдини олиш имкониятига эга бўлишади.

Таққослаш учун, илгари бирор қудуқда носозлик юзага келадиган бўлса, керакли мутахассис Ўзбекистоннинг узоқ ҳудудларидан биридаги бурғу асбоби ёнига етиб бориш ва ҳолатга баҳо бериши учун бир неча кун йўқотилишига олиб келинарди. Энди эса барча қудуқлардаги жараён марказ орқали кузатиб турилади. Шу ерда барча кучли мутахассислар жам бўлишиб, юзага келган жараённи биргаликда бомаслаҳат бартараф этиш имкониятига эга бўладилар.

Жойлардаги ходимларга керакли тавсия ва кўрсатмалар эса онлайн ҳолатда бериб турилади. Натижада марказлашган ташкилий-рақамли бошқарувни яратиш орқали қудуқларни бурғилаш муддати 45 фоизгача қисқартириш ва қурилиш қийматини 35 %га камайтириш имкони пайдо бўлди. Яъни, эндиликда ҳар бир қудуқ қурилиши учун кўзда тутилган лойиҳавий қийматдан 4,0 млрд. сўмдан 10,0 млрд. сўмгача иқтисод қилиш мумкин бўлади.

Иш жараёни
Маълумотларни Бурғилаш ишларини бошқариш марказига етказиш жараёни қуйидагича амалга оширилади. Ҳар бир бурғилаш ускунасидан бурғилаш режимларининг асосий параметрлари бўйича маълумотлар реал вақт режимида узатилади, интернет орқали маълумотлар, бош офисда жойлашган компания серверига узатилади.

Шундан сўнг ихтисослаштирилган дастурий таъминот ёрдамида бурғилаш майдонларидан олинган маълумотлар параметрлар ва диаграммалар кўриниши экранда акс эттирилади. Натижада Марказда иш олиб бораётган мутахассислар жойлардаги қудуқларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни олдиндан кўришлари ва бурғулаш ишини тўғри олиб бориш бўйича керакли кўрсатма ва тавсияларни бериб боришлари мумкин бўлади.

Доимий назорат
Тўлиқ режимда иш бошлаган Марказ томонидан Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида жойлашган «Денгизкўл», «Зеварда», «Янги Тегирмон», «Шўртан», «Қуйи Шарқий Бердақ» ва «Қуйи Сургил» конларидаги 23 та дастгоҳларнинг бурғилаш жараёни онлайн 24/7 режимида назорат қилиб борилмоқда. Мутахассислар бурғилаш майдонларидан олинган маълумотларни таҳлил қилиб, қудуқлар қурилиш жараёнининг самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

Хусусан, мутахассислар журналистлар кўз ўнгида «Денгизкўл» конида олиб борилаётган бурғилаш жараёни ҳақидаги маълумотларга изоҳ бериб ўтдилар. Марказда туриб бурғилаш иши қандай кечаётгани тугул, ҳар бир ходим қандай иш билан банд бўлиб турганигача кузатиб бориш имконияти бор. Натижада инсон омили туфайли иш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар олди олинмоқда.

Кадрлар тайёрлаш
Марказ фаолиятининг муҳим вазифаларидан яна бири бу – кадрларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳисобланади. Айни пайтда марказ ходимлари муҳандислик ҳисобларга ихтисослашган махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда ўз тажрибаларини орттирмоқда.
Эътиборли томони, барча мутахассислар маҳаллий ёшлар орасидан тайёрлаб чиқарилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг