Ўзбекистон мудофаа вазири тайинланди
![Ўзбекистон мудофаа вазири тайинланди](https://static.xabaruz.com/crop/3/3/920__95_3391904551.jpg)
Президент фармони билан мудофаа вазири тайинланди.
Шухрат Гайратджанович Халмухамедов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи лавозимидан озод этилди ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири лавозимига тайинланди. У ДХХ раҳбарлигига ўтказилган Баҳодир Қурбонов ўрнини эгаллайди. Баҳодир Қурбоновга эса навбатдаги махсус генерал-полковник ҳарбий унвони берилди.
ДХХ собиқ раҳбари Абдусалом Абдумавланович Азизов Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ихтиёрига ўтказилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter