Зеленский Путин билан учрашишга тайёр, фақат шарти бор...
![Зеленский Путин билан учрашишга тайёр, фақат шарти бор...](https://static.xabaruz.com/crop/3/9/920__95_3980514903.jpg)
Зеленский Путин билан учрашишга тайёрлигини айтди, бироқ бу Трамп ва Европа иттифоқчилари билан умумий тинчлик режаси келишиб олингандагина бу амалга ошади.
«Мен руслар билан учрашмайман, бу менинг режаларимга кирмайди. Мен фақат битта рус - Путин билан учрашаман, фақат Трамп, Европа билан умумий режамиз бор ва биз Путин билан ўтириб, урушни тўхтатамиз. Фақат шу ҳолатда мен учрашишга тайёрман», — деди Зеленский.
Унинг қайд этишича, бу режа АҚШ президенти билан ҳам, Украинанинг Европадаги иттифоқчилари билан ҳам келишиб олиниши керак.
Путин Зеленский билан шахсан учрашиш истагини билдирмаган ва унинг қонунийлигини бир неча бор шубҳа остига олган. Зеленскийнинг сўнгги сўзларига ҳозирча Кремлдан ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.
Зеленский, шунингдек, Трамп унга телефон рақамини берганини ва унга «хоҳлаган вақтида» қўнғироқ қилишини айтганини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter