Ўзбекистон маҳсулотлари учун хориждаги потенциал бозорлар рўйхати ишлаб чиқилди
![Ўзбекистон маҳсулотлари учун хориждаги потенциал бозорлар рўйхати ишлаб чиқилди](https://static.xabaruz.com/crop/4/1/920__95_4154958481.jpg)
Ўзбекистон маҳсулотлари учун потенциал экспорт бозорлари ва буюртмачилар талаби ўрганилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертларининг go4WorldBusiness платформаси маълумотларига асосан ишлаб чиққан мазкур ўрганишларда Ўзбекистонда нисбий устунликка эга бўлган маҳсулотлар учун хориждаги потенциал бозорлар рўйхати келтирилади.
Унга кўра, жумладан:
- Мева-сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган турли хил қиём ва шарбатлар.
Ҳудудлар - Сурхондарё, Хоразм, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари
Потенциал бозорлар - Ҳиндистон, БАА, Буюк Британия, АҚШ, Малайзия ва Сингапур
- Ип-газлама, кийимлар, кимёвий тола ва тери маҳсулотлари.
Ҳудудлар - Наманган, Қашқадарё, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси
Потенциал бозорлар - Испания ва Индонезия
- Ўғитлар, кимёвий маҳсулотлар, ун ва крахмал.
Ҳудудлар - Фарғона, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри
Потенциал бозорлар - Хитой, Малайзия, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Шри Ланка
- Қимматбаҳо тошлар ва металлар, рух ва мис маҳсулотлари.
Ҳудудлар - Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри
Потенциал бозорлар - АҚШ, Япония, БАА, Корея Республикаси, Таиланд, Хитой, Ҳиндистон, Виетнам
Қайд этилишича, мазкур маҳсулотлар буюртмачиларининг 73 фоизи маҳсулотни ишлаб чиқариш, суғурталаш ва етказиб бериш харажатлари сотувчининг зиммасига юклатилиш талабини қўйишган (CIF).
Харидорларнинг 61 фоизи эса тўлов шакли сифатида аккредитивни (халқаро савдода риск даражаси кичик бўлган энг ишончли тўлов шакли – Letter of Credit), 16 фоизи банк орқали тўғридан-тўғри ўтказмаларни, 11 фоизи телеграфик пул ўтказмасини (TT - Telegraphic Transfer) афзал кўришади.
Буюртмачиларнинг 81 фоизи учун маҳсулотни етказиб берувчи корхона қайси мамлакатдан эканлигининг аҳамияти йўқ ва ушбу бозорларга ўзбекистонлик тадбиркорлар ҳам кириб бориш имкониятига эга.
«Шуни таъкидлаш жоизки, ҳудудларда транспорт ва экспорт инфратузилмасининг ушбу потенциал бозорларга чиқиш учун мослаштирилиши, экспортчи корхоналарга яқиндан консултатив ва молиявий кўмак берилиши экспорт кўламининг ошиши, самарадорликнинг яхшиланиши, инновацион фаолиятнинг жадаллашиши, аҳоли турмуш даражасининг ошишига хизмат қилади», – дейилади марказ ахборотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter