Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда ХТБ мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Навоийда ХТБ мансабдорларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Навоий вилояти Хатирчи тумани Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Аксилкоррупция агентлиги берган маълумотга кўра, ҳолат фуқаро Н.О.нинг мазкур ХТБ мансабдор шахслари хатти-ҳаракатларидан ҳамда бўлимдаги ижтимоий-маънавий муҳитдан норози бўлиб, Президент Виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатлари асосида кўриб чиқилган.

Ўрганиш натижаларига кўра, муаллифнинг шикоятлари ҳамда тўпланган ҳужжатлар ваколат доирасида кўриб чиқиш учун тегишли идораларга юборилган.

Шунга асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий  вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда туман ХТБ мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб,  2022 йил июн-декабр ойларида 43,6 млн сўм миқдоридаги рағбатлантириш ва иш ҳақларини ноқонуний ҳисоблаб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 26 феврал куни Хатирчи туман Халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисм «г» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда ушбу жиноят иши доирасида прокуратура идоралари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг