Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лицензияси олинган «Дизайн» барчадан узр сўраган (видео)

Лицензияси олинган «Дизайн» барчадан узр сўраган (видео)

Кадр: «Youtube»

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан «Дизайн» театр жамоасининг лицензияси 2018 йил 11 августдан бекор қилингани ҳақида хабар бергандик.

Улар жамоат жойидаги беҳаё ва қўпол, бачкана ҳазиллари учун 10 август куни мухлислардан ҳам узр сўраган экан (видеони кўринг). Хўш, бу воқеа қаерда бўлган эди?

«Kun.uz»нинг аниқлик киритишича, Тошкент вилоятида жойлашган «Imzo Garden» масканига таклиф этилган «Dizayn» жамоаси аъзолари дам олиш масканида одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, беўхшов ҳазилларни ижро этган. «Akfa group» ходимлари учун ташкил этилган кооператив тадбирда янграган номуносиб ҳазилларнинг видео ва аудиолавҳалари ижтимоий тармоқларда тарқаб кетгач, жамоа фаолиятига жиддий эътибор билан баҳо берилган.

Шундан сўнг жамоа аъзолари Дилшод Мусабеков ва Саъдулла Фатхуллаев видеомурожаат орқали ҳазилларда ички ишлар ходимлари, аёл ва қизларга нисбатан ҳурматсизлик қилинганини тан олиб, барча фуқаролардан кечирим сўраган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг