«Дизайн» жамоасининг лицензияси олиб қўйилди
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси «Дизайн» театр жамоасининг лиценцзиясини бекор қилди. Бу ҳақда муассаса ахборот хизмати хабар берди.
«Дизайн» жамоаси билан тузилган лицензия битимларининг талаблар ва шартлар қўпол равишда бузилгани, яъни миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этиб, санъаткор одобига риоя этмаганлиги учун «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан жамоага берилган AY-0035 cон лицензия 2018 йил 11 август кунидан бекор қилинади», дейилади хабарда.
Юқорида айтилган қонуннинг 23-моддаси ва Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низомнинг 37-бандида нималар дейилган?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter