Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким чемпион бўлади? «Xabar.uz» сўров ўтказди (видео)

20 ноябр куни футбол бўйича жаҳон чемпионати — Қатар-2022 га старт берилди.

Шу пайтгача ёзда ўтказилган мундиаллардан фарқли равишда, Қатардаги чемпионат, мамлакат иқлими ҳисобга олиниб, ноябр-декабр ойларига тўғриланди. Шунга қарамасдан, Яқин Шарқ мамлакатида иссиқ — кундузи 30 даражадан паст эмас.

Терма жамоалар ўртасида кечаётган ўйинлар эса ундан-да қайноқ. Бугун Месси бошчилигидаги Аргентина гуруҳ аутсайдери дея қаралаётган саудияликлар томонидан тор-мор этилиши «МЮ»дан қувилган португал юлдузи Роналдуни ҳам ўйлантириб қўйгани турган гап. Бенземасиз қолган амалдаги чемпион Франция, Неймар бошчилигида юқори формада мундиалга ташриф буюрган Бразилия, янгиланган «немис машинаси», «қизил фурия», хуллас, буёғи марду майдон.

Бизни қизиқтирган асосий савол: КИМ ЧЕМПИОН БЎЛАДИ?

«Xabar.uz» юртдошларимизнинг фикрларига қизиқди.

Қолаверса, ўзимизнинг «абадий саволларимиз» ҳам бор:

1. Ўзбекистон жаҳон чемпионатига чиқа оладими?
2. Агар сизга Ўзбекистон терма жамоасига мураббий олиб келиш имконияти берилса, кимни таклиф қилган бўлардингиз?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг