Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жисмоний тарбия ва спорт вазири вазифасидан озод этилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазири вазифасидан озод этилди

Фото: «UzReport.news»

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда вазирликдан «Xabar.uz»га маълум қилишди.

2018 йил февраль ойида ушбу лавозимга тайинланган Шоакром Исроилов 25 июль куни жамоа билан хайрлашган. Унинг ишдан кетиш сабаби ҳам, янги иш жойи ҳам ҳозирча номаълум.

Хабар беришларича, ҳозирги пайтда вазирнинг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов вазир вазифасини вақтинча бажариб туради.

2017 йилда Маданият ва спорт вазирлиги тугатилиб, иккита алоҳида вазирликка айлантирилган эди. Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида Жисмоний тарбия ва спорт ишлари вазирлиги тузилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг