Жавоҳир Синдоров ярим финалда шиддатли баҳс ўтказди
![Жавоҳир Синдоров ярим финалда шиддатли баҳс ўтказди](https://static.xabaruz.com/crop/1/8/920__95_1811781215.jpg)
Ёш вакилимиз дунёнинг иккинчи рақамли шахматчисига қарши 7 та партиядан иборат шиддатли ўйин ўтказди.
Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи нуфузли Freestyle Chess Grand Slam шахмат турнирида иккинчи финалчининг номи маълум бўлди.
Ўта муросасиз кечган ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида 19 ёшли Жавоҳир Синдоров дунё рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанага ҳал қилувчи армагедон партиясида имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу партияга қадар уларнинг 6 партиядан иборат баҳси умумий дуранг натижани келтириб чиқарганди.
Энди Жавоҳир бугун 3-ўрин учун норвегиялик Магнус Карлсенга қарши баҳс олиб боради. Бу икки шахматчининг саралаш босқичидаги ўзаро учрашувида Жавоҳир ғолиб бўлганди.
Фабиано Каруана эса Freestyle Chess Grand Slam бош соврини учун германиялик Винсент Кеймерга қарши баҳс олиб боради. Кеймер 1/2 финалда Магнус Карлсенни мағлуб этиб, катта шов-шув кўтарди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter