Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳокимларнинг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосарлари лавозими тугатилди

Ҳокимларнинг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосарлари лавозими тугатилди

Жорий йил 11 январдаги ПФ-1-сон президент фармони билан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганлиги муносабати билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон фармони 8-банди ўз кучини йўқотган деб топиляпти. 

Унга кўра:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасига — вазир билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозими;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларига — вазир билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳоким ўринбосарлари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари лавозими;
  • туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига — вазир билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳоким ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимлари бекор қилинди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг