Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланяпти

Фуқароларнинг виждон эркинлиги ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланяпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Қайд этилишича, мазкур Концепция виждон эркинлиги ҳуқуқини ва Ўзбекистон дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқариш ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принципларини ва устувор йўналишларини белгилайди.

Концепция, шунингдек, давлатчилик ривожининг бой миллий-тарихий тажрибасига ва умуминсоний қадриятларга таянган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, кўпмиллатли ва кўпконфессияли Ўзбекистонда умумжамият манфаатларини рўёбга чиқариш, демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик асосида ўзаро тотувликда яшаш ҳамда изчил тараққий этиш учун зарур барқарор муҳитни таъминлашга қаратилган.

Таъкидланишича, Концепциянинг қабул қилиниши ва соҳада ягона давлат сиёсатининг амалга оширилиши фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини кафолатлайди, дунёвийликни турлича талқин қилинишини ҳамда бузилишининг олдини олишга, мамлакат аҳолисининг, айниқса ёшларнинг салоҳиятини юксалтиришга, кўпмиллатли Ўзбекистон халқининг тотувлигини таъминлашга хизмат қилади.

Концепция лойиҳаси ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бугун, 31 январ куни парламент Қуйи палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳаси матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг