Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркманистон Ўзбекистон помидорини бозордан сиқиб чиқармоқда – EastFruit

Туркманистон Ўзбекистон помидорини бозордан сиқиб чиқармоқда – EastFruit

Айни дамда Тожикистон улгуржи бозорларида Туркманистондан импорт қилинадиган иссиқхона помидорининг мутлақ устунлиги сезиляпти. Бу ҳақда EastFruit  таҳлилчилари маълум қилди.

Қайд этилишича, ташқи кўриниши ва замонавий қадоқлангани, бундан ташқари нарх борасида ҳам қўшни давлат помидорлар рақобатбардош бўлиб бормоқда.

«Ушбу омиллар сабабли туркман помидори Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган иссиқхона маҳсулотларини Тожикистон бозоридан бутунлай сиқиб чиқарди», – деб ёзмоқда EastFruit портали.

Шу билан бирга, ҳозирда истеъмол қилинадиган иссиқхона помидорининг асосий қисмини импорт қилувчи Тожикистонда ушбу маҳсулотнинг нархи асосий экспортчиси бўлиб келган Ўзбекистонникидан анча паст.

Ўз навбатида, Марказий Осиё мамлакатларида иссиқхона помидорлари нархи Шарқий Европа мамлакатларидаги нархлар билан деярли бир хил ёки қимматроқ. Хусусан, маҳсулотининг асосий қисмини Туркиядан импорт қилувчи Молдовада помидорнинг улгуржи нархи ҳозир Ўзбекистонникидан паст, Тожикистондаги нархларга яқин. Шунингдек, Польшадаги нархлар ва Ўзбекистонда иссиқхона помидорлари нархи деярли тенг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг