Тадбиркорларга айрим шартлар асосида фойда солиғидан имтиёз берилади – лойиҳа
2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган тадбиркорларга айрим талаблар асосида солиқдан имтиёз берилади.
2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сон фармонга кўра, тегишли вазирлик ва идоралар бу борада жорий йилнинг февраль ойига қадар қонун лойиҳасини ишлаб чиқадилар.
Қайд этилишича, қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ва ўзларининг ходимлари учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади:
- жами ходимлар сонининг камида 15 фоизи Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоларидан ташкил топганда;
- ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;
- солиқ даврида тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этганда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter