Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рус актрисаси Анастасия Заворотнюк 53 ёшида вафот этди

Рус актрисаси Анастасия Заворотнюк 53 ёшида вафот этди

Машҳур рус актрисаси Анастасия Заворотнюк 53 ёшида вафот этди. Унга 2019 йилда мия шиши ташхиси қўйилган эди. Шундан буён актриса онкологик касаллик билан курашиб келган.

Унинг ўлими ҳақида яқинлари маълум қилган.

«Бугун кечқурун, узоқ ва оғир касалликдан сўнг, бизнинг Настя вафот этди. Чин дилдан яхшилик тилаган, саломатлик тилаган ва ишонган ҳар бирингизга раҳмат айтамиз. Настя ҳар доим сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилган ва жуда қадрлаган», – дейилади актрисанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Анастасия Заворотнюк талабаликдан сўнг – 1993-2004 йилларда Олег Табаков бошчилигидаги Москва театр студиясида актриса бўлган. 10 йиллик фаолияти давомида у 30 га яқин спектаклларда ўйнаган.

Заворотнюк кино ва телевидениеда 40 дан ортиқ ролларни ижро этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг