Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Индонезия элчиси Тошкентда вафот этди

Индонезия элчиси Тошкентда вафот этди

Индонезия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сунарио Картадинату кеча, 13 июн куни Тошкентда вафот этди.

Бу ҳақдаги хабарни мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси «xabar.uz»га тасдиқлади.

Сунарио Картадинату бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Қирғизистон Республикасидаги элчиси ҳам ҳисобланар эди.

Эслатиб ўтамиз, Сунарио Картадинату Ўзбекистонда ўз дипломатик миссиясини 2019 йилнинг мартидан бошлаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг