Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

 «Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти: рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари эълон қилинди

 «Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти: рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари эълон қилинди

Бугун, 14 май куни Тошкент шаҳридаги «Анжуманлар саройи»да «Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Анъанага кўра, мукофотларни топшириш учун даставвал навбат халқаро ҳамкорларга берилди. Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси таъсис этган номинациялар ғолибларини Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси жаноб Чи Жуньлинь, элчихона атташеси жаноб Чэнь Цинянь эълон қилди.

Унга кўра, Хитойнинг «CGTN Русский» ва Озарбайжоннинг «CBC» телеканалларининг Ўзбекистондаги махсус мухбири Барчиной Жураева «Хитой ҳақидаги энг яхши репортаж учун» номинацияси ғолиби деб топилди.

«Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши контент учун» номинацияси ғолиби  эса «Ўзбекистон» журнали бош муҳаррири Асадбек Бобожанов.

Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси таъсис этган номинация ғолибини Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар эълон қилди.

Унга кўра, «Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларнинг янада кенгайишини таъминлашга бағишланган энг яхши материал учун» номинацияси ғолиби – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги етакчи муҳаррири Беҳруз Худойбердиев.

Шунингдек, «Олтин қалам» Миллий мукофотининг рағбатлантирувчи номинациялари ғолиблари эълон қилинди.

Унга кўра:

  • «Ёшлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби:

«Ёшлар овози» газетаси таҳририяти ижодий жамоаси (газета бош муҳаррири Ҳамза Абдуллаев)

  • «Маънавиятни юксалтириш, ватанпарварлик туйғулари тарғиб этилган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби:

Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи иккинчи даражали муҳаррири Шоҳсанам Комилова.

  • «Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби:

«Янги Ўзбекистон» газетаси мухбири Гулчеҳра Дурдиева.

  • «Давлат тилини ривожлантиришга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун» номинацияси ғолиби:

ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор Низомиддин Маҳмудов.

  • «Миллий урф-одат ва анъаналаримиз акс этган энг яхши материаллар учун» номинацияси ғолиби:

«Жиззах овози» газетаси таҳририяти жамоаси (газета бош муҳаррири Саид Донишев).

  • «Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби:

«Ҳуррият» газетасининг Сурхондарё вилояти бўйича мухбири Сафар Омонқулов.

  • «Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби:

«Ishonch» ва «Ishonch-Доверие» газеталари мухбири Оксана Кадышева .

  • «Ватанимиз тарихига бағишланган энг яхши кўрсатувлар учун» номинацияси ғолиби:

«Ўзбекистон тарихи» телеканали катта муҳаррири Дилбар Қосимова.

  • «Инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳаётимиз билан боғлиқ долзарб мавзулардаги материаллар учун» номинацияси ғолиби:

«Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журнали таҳририяти ижодий жамоаси (журнал бош муҳаррири Эркин Эрназаров).

  • «Энг яхши фоторепортаж учун» номинацияси ғолиби:

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги медиа маркази бош мутахассиси Муҳиддин Алимбаев.

  • «Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун» номинацияси ғолиби:

Муаллифлар жамоаси  (Ойбек Султонов).

  • «Энг фаол теле ва радио бошловчи» номинацияси ғолиби:

«Ўзбекистон» телерадиоканали катта муҳаррири Сурайё Мансурова.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг