Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Олтин қалам» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

«Олтин қалам» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

Тошкентдаги «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида «Олтин қалам» XVII миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорлари эълон қилинди.

Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XVII халқаро танловининг Бош миллий мукофоти Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети жамоасига топширилди. Мукофотни жамоа номидан факультет декани Маҳлиё Мирсоатова қабул қилиб олди.

Интернет журналистикаси йўналиши бўйича ғолиблар:

  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Худойбердиев Хушнуд Ғайратович
  • Kun.uz шарҳловчиси Ниёзов Жамшид Ўролович
  • «davletovuz» телеграм канали асосчиси Қобил Хидиров

Радио йўналиши бўйича ғолиблар:

  • «Авторадио»да дастурлар бўйича директор ҳамда эфир бошловчиси Назира Иноятова
  • «ORIAT Dono» радиоси муҳаррири Ботир Имомалиев
  • Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси «Янги аср» радиоканали бош муҳаррири Илҳом Рахматов

Телевидение йўналиши бўйича ғолиблар:

  • «O‘zbekiston 24» телерадиоканали директорининг ўринбосари Шунқор Чориев
  • «Milliy» телеканали Ижтимоий-маърифий дастурлар бўлими бошлиғи, «Оталар сўзи» лойиҳаси бадиий раҳбари Юлдуз Ҳошимова
  • «Менинг юртим» телеканали «Марказий студия» информацион лойиҳаси 1-тоифали мухбири Юлдузхон Олимова

Босма оммавий ахборот воситалари йўналиши бўйича ғолиблар:

  • «Еркин Қарақалпақстан» газетаси жамоаси
  • «Адабиёт зиёси» газетаси жамоаси
  • «Тонг юлдузи» газетаси

«Интернет тармоғида эълон қилган энг яхши материали учун»:

  • «Альтер Эго» канали асосчиси Кирил Альтман
  • «Ular» подкаст лойиҳаси муаллифи Лазиз Ҳамидов
  • Kun.uz колумнисти Шокир Шарипов
  • Ижтимоий тармоқлардаги «Потребители.уз» саҳифаси асосчиси Лилия Николенко

Рағбатлантирувчи номинациялар

«Энг фаол теле ва радио бошловчи»:

  • «Ўзбекистон тарихи» телеканали бош муҳаррири ўринбосари Дилфуза Шоназарова

«Энг яхши фоторепортаж учун»:

  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича фотомухбири Мақсад Ҳабибуллаев.

«Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун»:

  • «Жэньмин хуабао» нашриёти муҳаррири (Хитой Халқ Республикаси) Сян Хаоянг
  • Тожикистоннинг «Жумҳурият» газетаси мухбири Мирасрор Аҳроров
  • «Жумҳурият» газетаси мухбири (Тожикистон Республикаси) Шерали Авезметов
  • «Рейтер» ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири (Буюк Британия) Муҳаммадшариф Маматқулов
  • Мисрнинг «Ал-Диплумасий» ва «Eurasia Dairy» газеталари сиёсий мухбири Аҳмад Тарабек

«Инсонга эътибор мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун»:

  • «Нурли жол» газетаси мухбири Рустам Туленов
  • Фахрий журналист Салимов Шоқаҳҳор

«Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун»:

  • Навоий вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири Марғуба Бобоназарова

«Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун»:

  • «Постда – На посту» газетаси жамоаси

«Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун»:

  • Журналист Муҳаммаджон Обидов

«Бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари энг яхши ёритилган материаллар учун»:

  • «Овози тожик» газетаси мухбири Саодат Бекназарова

«2022 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун»:

  • ЎзЖОКУ кафедра мудири Назира Тошпўлатова
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг