Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Олтин қалам» мукофотининг асосий ғолиблари эълон қилинди

«Олтин қалам» мукофотининг асосий ғолиблари эълон қилинди

Бугун, 14 май куни Тошкент шаҳридаги «Анжуманлар саройи»да «Олтин қалам» XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловнинг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Журналистика соҳасида бош миллий мукофот ғолиби сифатида Uzreport TV нодавлат телеканали эълон қилинди. Мукофот Tracker автомобили.

Танловнинг босма нашрлар йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — «Жадид» газетаси бўлим мудири Шойим Бўтаев.

2-ўрин — «Народное слово» газетаси масъул котиби Нурлан Усмонов.

3-ўрин — «ХХI аср» ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалилов.

Танловнинг радио йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — «Маҳалла» радиоканали «Маънавий-маърифий, кўнгилочар ва мусиқий дастурлар» муҳарририятининг бўлим мудири Умида Ғаффорова.

2-ўрин — «Қорақалпоғистон» радиоканали «Жамият-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий дастурлари» бош муҳарририяти муҳаррири Қундуз Жумағалиева.

3-ўрин — «Ўзбекистон 24» телерадиоканали катта муҳаррири Шоира Умрзоқова.

Танловнинг телевидение йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастури мухбири Элёр Гўрўғлиев.

2-ўрин — «Ўзархив» агентлиги матбуот котиби, «Архивариус» кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Анваржон Алиев.

3-ўрин — «Ренессанс ТВ» телеканали бош муҳаррири Жасур Раҳмон.

Танловнинг интернет журналистика йўналиши бўйича ғолиблари:

1-ўрин — Икром Аввалбоев,
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — «ПООЛ» маркази бошлиғининг ўринбосари;

2-ўрин — Шуҳрат Шокиржонов,
«Кун.уз» онлайн нашрлари мухбири

3-ўрин — Наргис Саидалиева,
«Дунё» ахборот агентлиги таҳририят хизмати бошлиғи.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг