Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мобиль алоқа хизматлари акциз солиғидан озод қилинади

Мобиль алоқа хизматлари акциз солиғидан озод қилинади

Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1014-сон қонуни қабул қилинди.

Ҳужжат билан мобиль алоқа хизматларининг акциз солиғини солишдан озод этилиши, ноширлик-матбаа фаолияти, ахборот технологиялари, таълим муассасаларининг ўқувчиларини тадбиркорларга ишга жойлаштириш, ёшларни автомобиль йўлларидаги кўчма савдо объектлари орқали товарларни реализация қилишга жалб этиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан кам таъминланган оила аъзоларини ишга қабул қилиш орқали уларни қўллаб-қувватлаш соҳасида вақтинчалик солиқ имтиёзлари жорий этилиши, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбаларининг қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари берилиши ҳам назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Солиқ кодексига қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини реализация қилиш бўйича айланманинг ҚҚСдан озод этилишини, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича ер солиғини икки баравар миқдорида ҳисоблаш тартиби бекор қилинишини, ЯТТ ходимлари томонидан тўланадиган ижтимоий солиқ суммаси камайтирилишини, шунингдек солиқ тўловчилар божхона чегарасини кесиб ўтганлигини тасдиқловчи белги қўйилган товарнинг кузатув ҳужжатларини солиқ органларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари тамаки ва алкоголь маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари ҳамда акциз тўланадиган бошқа товарлар учун солиқ ставкалари, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ ставкалари ўзгартирилмоқда.

Шунингдек товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадларни қўллаб-қувватлаш учун бериладиган фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ имтиёзлари бекор қилинмоқда, айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган ставкалари, солиқ ставкаси бўйича солиқни қатъий белгиланган суммада тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги нормалар бекор қилинмоқда.

Бюджет кодексига бюджет тизими бюджетлари даромадларининг камайишини, солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини ёки бекор қилинишини, шунингдек солиқ бўлмаган тушумлардан бюджет тизими бюджетларига ажратмаларнинг камайишини ёки кўпайишини назарда тутувчи қонунчилик нормалари кейинги молия йилининг 1 январидан эътиборан амалга киритилиши тўғрисидаги қоидани белгиловчи ўзгартириш киритилмоқда.

Бундан ташқари «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида солиқ имтиёзлари белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг