Жиззахга 30 та замонавий автобус олиб келинди

Жиззах вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Jizzax orient trans” ХК томонидан Жиззах шаҳрига 30 та янги автобус олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Хитойда ишлаб чиқарилган “Zhongtong” русумли ушбу автобусларни брутто-шартномаси асосида учта йўналишга қўйиш режалаштирилган.
- 1-йўналиш: 107-сонли Зилол МФЙ – Нурафшон МФЙ йўналиши;
- 2-йўналиш: 110-сонли Сўғдиёна МФЙ – Учариқ МФЙ йўналиши;
- 3-йўналиш: 113-сонли Жиззах АШБ – Товар ХАБ йўналиши.
Жорий йил якунига қадар вилоятга яна 60 та автобус олиб келиш режа қилинган.
Маълумот ўрнида, аввалроқ Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳрига ҳам 1000 та замонавий автобуслар келтирилишини маълум қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter