Ногиронлиги бўлган болалар учун транспорт хизмати лойиҳаси ишга туширилади

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар ва таянч ҳаракатида муаммолари бўлган болалар учун ижтимоий соҳа обектлари, таълим муассасаларига бориб келишларига қулайликлар яратиш мақсадида ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизмати лойиҳаси ишга туширилади.
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш орқали кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун таълим олиш шароитларини яхшилаш тўғрисида»ги 132-сонли қарори қабул қилинди.
Қарор билан, ушбу хизматни 2025 йил 1 апрелдан Тошкент, Андижон ва Самарқанд шаҳарларида пилот лойиҳа сифатида, 2025 йилнинг якунига қадар эса республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш белгиланди.
Лойиҳа доирасида транспорт хизматлари:
- ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатлари, шу жумладан, ушбу муассасалардаги «Ғамхўрлик» гуруҳларида,
- умумтаълим мактабларининг инклюзив синфларида;
- реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида таълим олувчи кўриш ва ҳаракатланиш билан боғлиқ касалликларга чалинган болаларга кўрсатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter