Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун ҳам аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади

Бугун ҳам аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади

Бугун баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг