Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли бастакор Мусахон Нурматов вафот этди

Таниқли бастакор Мусахон Нурматов вафот этди

Машҳур бастакор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мусахон Нурматов узоқ давом этган хасталикдан сўнг 56 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда ўғли Юсуфхон Нурматов маълум қилди.

Бастакор фаолияти давомида Озодбек Назарбеков, Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраев, Абдурашид Йўлдошев, Баҳром Назаров, Мансурхон ва Юсуфхон Нурматов каби кўплаб санъаткорларнинг қўшиқларини басталаб берган.

Сўнгги йилларда эса ижодкорнинг ғояси ва продюссерлигида «Журналист» ва «Қодирхон» каби сериаллар суратга олинган.

Xabar.uz таҳририяти марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг