Январ ойида аномал совуқ кузатиладими?
Бу йил январ ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича аномал совуқ ёки аномал илиқ шароит кутилмаяпти.
Гидрометеорология хизмати январ ойи учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Ҳаво ҳарорати январ ойи боши учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 3-8 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ бўлади.
Кейинчалик, ойнинг охиригача ҳарорат кечалари 3-8даража илиқдан 3-8 даража совуққача, шимолда 10-15 даража совуққача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 2 даража совуқ-3 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ҳарорат кечалари 10-12 даража совуққача, шимолда 17-20 даража совуққача қисқа даврга пасайиши эҳтимоли бор.
Ойнинг айрим кунларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter