Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Талабадан беш минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

Талабадан беш минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

Фото: Xabar.uz

Бухородаги Осиё халқаро университети талабаси бўлган қизнинг ўқишини бошқа институтга кўчириб беришни ваъда қилган шахс ушланди.

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси вакилининг «Xabar.uz»га билдиришича, ушбу шахс ўз «хизмати» эвазига талабадан 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Таъкидланишича, ҳолат жорий ойнинг 13 февраль кунида содир бўлган. Ўз ўқишини бошқа бир институтга кўчиришни истаган Осиё Халқаро институти талабаси Ш.М.анчадан буён ишончини суистеъмол қилиб келаётган фуқаро Р.Ч. ўз «хизмати» эвазига уни йирик миқдорда пора беришга далолат қилаётганини билдиришга мажбур бўлган.

Келиб тушган шикоят аризаси юзасидан Бухоро вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси ҳамда департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Ч. Бухоро Инновацион тиббиёт техникуми биноси олдида кимёвий ишлов берилган 2000 АҚШ долларини аванс тариқасида олаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда Р.Ч.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг