Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг аҳоли зич ҳудудлари маълум қилинди

Ўзбекистоннинг аҳоли зич ҳудудлари маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикасида 2025 йил 1 январь ҳолатига бир квадрат километрга ўртача 86,6 киши тўғри келмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда. 

Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига кўпайган. 

Ҳудудлар бўйича аҳоли зичлигиниг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида бир квадрат километрга ўртача 6 948,1 кишини, Андижон вилоятида 804,9 кишини ҳамда Фарғона вилоятида 613,1 кишини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида бир квадрат километрга тўғри келадиган аҳоли сони:

1. Қорақалпоғистон Р. –  12,2 киши  

2. Андижон вилояти – 804,9 киши 

3. Бухоро вилояти –  51,6 киши 

4. Жиззах вилояти –  72,5 киши  

5. Қашқадарё вилояти – 127,4 киши

6. Навоий вилояти – 9,9 киши 

7. Наманган вилояти – 420,9 киши

8. Самарқанд вилояти – 256,3 киши 

9. Сурхондарё вилояти – 146,5 киши

10. Сирдарё вилояти – 217,5 киши

11. Тошкент вилояти – 205,3 киши

12. Фарғона вилояти – 613,1 киши  

13. Хоразм вилояти – 335,9 киши

14. Тошкент шаҳри – 6 948,1 киши

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг