Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги мукофот таъсис қилинди

Ўзбекистонда янги мукофот таъсис қилинди

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги «Йил стандартчиси» мукофоти ҳамда «Сифат соҳасидаги мукофот» таъсис этилганини маълум қилди.

Айтилишича, мукофотлар республикада маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, стандарт талабларига риоя этган ҳолда экспортбоп ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги мутахассисларнинг ўз касбига бўлган садоқатини янада ошириш мақсадида таъсис этилди.

2024 йилдан бошлаб ҳар йили 14 октябр — Бутунжаҳон стандартлар кунида Саноат ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳаларида стандартлаштириш фаолиятини самарали ташкил этган ҳамда илмий-тадқиқот жараёнларида энг юқори натижаларга эришган мутахассислар «Йил стандартчиси» мукофоти билан;

Сифатли маҳсулот ишлаб чиқариб, миллий брендни яратган ҳамда сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларида энг юқори натижаларга эришган ташкилотлар эса «Сифат соҳасидаги мукофот» билан тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг